1 декабрь - Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти куни

1 декабрь -  Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти куни

Бугун қозоғистонликлар давлат байрами – Биринчи Президент кунини нишонлайди. 29 йил муқаддам айнан 1 декабрь куни мамлакат тарихида илк бора умумхалқ овоз бериш йўли билан Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ССР раҳбари лавозимига сайланган. Икки ҳафтадан сўнг мамлакат мустақиллиги эълон қилинган. Таъкидлаш жоизки, Биринчи Президент куни Қозоғистонда 2012 йилдан бошлаб нишонланади. Элбошининг республика олдидаги хизматларига урғу бериш учун ушбу байрам таъсис этилган. Одатдагидек, кўплаб тадбирлар ўтказилади. Лекин эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, уларнинг кўп қисми онлайн тартибда ташкил қилинади.

 

 

 

​Фото: yandex.kz


×