Нур-Султонда Биринчи Президент куни ва Мустақиллик кунига аталган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда

Нур-Султонда Биринчи Президент куни ва Мустақиллик кунига аталган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда

«Мустақил мамлакат ва Президент!» Қозоғистон пойтахтида иккита кўргазма иш бошлади. Улар Биринчи Президент ҳамда Мустақиллик кунига бағишланган. «Мустақил мамлакатнинг тарихий асослари» экспозициясида Нурсултон Назарбоевнинг юртимиз тарихини ўрганишга қўшган ҳиссасини ифодаловчи фото, видео ва анъанавий ҳужжатлар тақдим этилган. «Дипломатик совғалар – инсоният маданий  меросининг узвий қисми» кўргазмаси эса 70 дан зиёд соатларнинг ноёб коллекциясидан иборат. Бунда хорижий давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилот ва жамғармалар, шунингдек, делегациялар Қозоғистон ва унинг раҳбари халқаро нуфузига ҳурмат маъносида тақдим этган ҳадяларни кўриш мумкин. Экспонатлар қаторида саноат инқилоби аввалидаги дастлабки буғ машиналари сирасига кирадиган «Паровоз» соати ҳам бор. Шунингдек, жаҳонда ягона 3000 йилгача бўлган тақвимли соатни, бошқа ноёб артефактларни ҳам томоша қилиш мумкин. Музей-кутубхона эшиклари йил охиригача очиқ бўлади.

 Кулайша Ақтаева, Қозоғистон республикаси биринчи президенти – элбоши кутубхонаси директори ўринбосари:

- Ҳар иккала кўргазманинг ўзига хослиги шундаки, улар Биринчи Президент жамғармаси архивидан саралаб олинган. Агар архивларни очсак, маданий меросимиз ва тарихий асосларимизни шакллантириш, модернизациялашга оид кўплаб материалларни топамиз. Албатта, мазкур кўргазмада биз сўнгги 30 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги материалларни тақдим этишга интилдик. Иккинчи қисмида эса кўпвекторли ташқи сиёсатда Элбоши феномени акс этган. Муносабатларни шакллантириш ва модернизация қилишда моҳир сиёсатчи сифатида ҳурмат қозонган Биринчи Президент маънавий қиёфасини кўрсатади. Шу тариқа, совға қилинган буюмлар нафақат мамлакат бойлигини, балки жаҳон тарихий ва маданий мероси муштараклигини акс эттиради.

 

Фото: inform.kz


×