Оммавий ахборот воситалари ишончсизлик эпидемиясига қарши курашнинг олд қаторида

Оммавий ахборот воситалари ишончсизлик эпидемиясига қарши курашнинг олд қаторида

Журналистлар ишончсизлик эпидемиясига қарши курашнинг олд қаторида. КВИ тарқалгач,  бир неча баробар кўпайиб кетган ваҳима гап ва фэйк янгиликларга қарши курашиш айнан оммавий ахборот воситалари зиммасига тушди.  Видеоанжуман тартибида бўлиб ўтган «Ягона макон, ягона йўл» журналистик ташкилотлар Форуми иштирокчилари шундай хулосага келди.

Тимур Шафир, Россия журналистлар иттифоқи халқаро бўлими котиби:

- Пандемия туфайли юзага келган иқтисодий кризис ишонч йўқолишига олиб келди. Фэйк янгиликлар тўлқинлари кучайди, халқлар ўртасида жарлик пайдо бўлди, ўртада ишончсизлик ва адоват пайдо бўлмоқда. Биз бунга йўл қўймаслигимиз керак! Журналистика руҳияти асосида ётган энг муҳим ғоялар ва тамойилларга таяниб ҳамкорликни кенгайтиришимиз, журналистлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашимиз зарур.

Сюй Линь, ххр давлат кенгаши ахборот бюроси директори:

- Журналист бутун дунёда одамлар пандемияга қарши кураш йўлида жасурлик ва сабот кўрсатаётганининг гувоҳи бўлди. Улар турли мамлакат халқлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ушбу форум биргаликда ишлашга ёрдам беради. Журналистлар ташкилотлари ўзаро маълумот алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириши, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, одамларда иқтисодиёт тикланишига ишонч уйғотишда хизмат қилишига ишонамиз.

 

Фото: ru.depositphotos.com


×