Junior Eurovision-2020: овоз бериш 28 ноябрда бошланади

Якшанба куни Junior Eurovision-2020 халқаро болалар қўшиқ танлови ғолиби номи маълум бўлади. Иштирокчилар учун овоз бериш 28 ноябрь куни кечаси бошланади. Ҳар бир томошабин учта давлатни белгилаши мумкин. Бунинг учун танловнинг расмий сайтига кириш зарур. Эслатамиз, мамлакатимиз мазкур танловда учинчи марта ғалаба учун кураш олиб бормоқда. «Хабар» агентлиги Европа эфирга узатиш иттифоқига аъзо бўлгани туфайли ана шундай имконият яратилди. Бу сафар ёш қўшиқчи Қарақат Башанова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. У миллий танловда ғолиб бўлди, финалда «Forever» қўшиғини куйлайди. Қўшиқ муаллифи – бастакор Ҳамит Шанғалиев. Айни шу муаллиф Ержан Максимга ғалаба келтирган «Орзуингни унутма» қўшиғини ёзган. Онлайн шаклда бўлиб ўтадиган финал «Хабар» телеканали жонли эфирида намойиш қилинади.

Ринат Кертаев, «Хабар» Агентлиги» ҳж бошқаруви раиси биринчи ўринбосари:

- Ушбу танловда энг муҳими – аудитория овоз бериши. Биз ҳатто битта овоз ҳам ғалабага ҳисса қўшишини тушунишимиз зарур. Шунинг учун эътиборли бўлайлик! «Хабар» агентлиги Европа эфирга узатиш иттифоқи  аъзоси, аввалроқ ушбу танловда Данелия Тулешова ва Ержан Максим республикамиз шарафини ҳимоя қилган. Улар муносиб маҳорат кўрсатди. Ғалабага эришиш учун томошабинлар, қозоғистонликлар овози керак. Биз ҳамжиҳат бўлсак, бирга Қарақатга овоз берсак, ғалаба қиламиз! Келинглар, вакиламизни қўллаб-қувватлайлик!

Қарақат Башанова,  junioreurovision2020 иштирокчиси:

- Албатта, жуда ҳаяжондаман. Миллий саралашда ҳам ўзимни бошқача сезгандим. Катта финал яқинлашган вақтда янада кўп ҳаяжонланяпман. Қозоғистонни энг юксак даражада тақдим этиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан.

 

Фото: inform.kz


×