Junior Eurovision-2020: Қарақат Башанованинг рақиблари

Junior Eurovision бошланишига саноқли кунлар қолди. Танловнинг виртуал саҳнасида ҳар бири ўз мамлакатида бўлган 12 иштирокчи санъатини намойиш этади. Шунга кўра, иштирокчилар маҳорати уларнинг клипларига кўра баҳоланади. Мухлислар бўлажак ғолиблар ҳақида тахминларини айтмоқда. Хорижликларнинг қозоғистонлик ёш санъаткор Қарақат Башанова ҳақидаги илиқ изоҳларини ўқиш мумкин. Кўпчилик «Forever» лирик композицияси чуқур мазмунга эгалигини, ҳакамлар ва томошабинлар кўнглини забт этишига ишонч билдирмоқда.

Айзада Пернекул, талаба:

- Илк марта қўшиқни эшитганимда, кўзларим жиққа ёшга тўлган эди. Композиция юрагимдан жой олди. 

Ҳар бир иштирокчи ғалаба қилиши мумкин, лекин қозоғистонликлар Қарақатга зафар тилайди.

Ердана Ержан ўғли, талаба:

- Қозоғистонликлар Қарақат ғолиб бўлишига қаттиқ умид қиляпти. Хорижда унинг мухлислари ва тингловчилари жуда кўп. Постановка ўзига хос.

Мурат Қусаинов, Қозоғистон республикасида хизмат кўрсатган арбоб, "Дўс-Муқасан" ансамбли раҳбари:

– Бундай тадбирларда иштирок этаётган санъаткорлардан кўпчилиги қаттиқ ҳаяжонланади, ваҳимага тушади. Энг кучли ва иқтидорли қўшиқчилар эса йўлда қолиб кетади. Бунинг сабаби нимада? Ҳамма гап ҳаяжонда. Мен сенга, Қарақат, ғалаба учун хавотир қилмасликни тилайман. Ўзингни санъаткор, актриса каби кўрсата олсанг, етарли. Миллионлаб қозоғистонликлар сенга мухлислик қилади, мен ҳам.

Ҳозирча интернет-овоз беришда Испания пешқадамлик қилмоқда. Польша – иккинчи ўринда. Учинчиси – Беларусь. Қозоғистон – еттинчи поғонада. Болалар Евровидениесида воқеалар қандай ривожланади ва ким ғолиб чиқади - 29 ноябрда аниқ бўлади. Қўшиқ танлови «Хабар» телеканали жонли эфирида берилади.

 

Фото: youtube.com


×