Уй-жой қурилиш банки ва BI Group Чанғароқ «5-10-20» дастури иштирокчиларига тушадиган кредит юкламани камайтирмоқда

Уй-жой олиш учун навбатда турган қозоғистонликлар эндиликда Уй-жой қурилиш банкида кредит олиши ва BI Group тақдим этган енгилликлардан фойдаланиши мумкин. Молиявий ташкилот ва қурилиш компанияси Чанғароқ «5-10-20» дастури доирасида тузилган ҳамкорлик шартномаси туфайли бунга эришилди. Навбатда турган қозоғистонликлар эндиликда харид қилинаётган уй-жой қийматидан 7 фоизли чегирма олиши ёки кредит олинган вақтдан бошлаб биринчи йил давомида ойлик тўлов миқдоридан енгиллик олиши мумкин. Қайси бири маъқулроқ эканлигини эса харидорнинг ўзи белгилайди.

Жансултан Матаев, уй-жой қурилиш банки марказий филиали директори:

- Асосий шарт – ҳокимликда навбатда туриш. Бошқача қилиб айтганда, уй-жой олмоқчи бўлган шахс ва унинг оила аъзолари номида кўчмас мулк бўлмаслиги керак. Иккинчи талаб - «Нурли ер» дастурига кўра, сўнгги ярим йил мобайнида оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган даромад миқдори яшаш учун зарур энг кам маблағ миқдоридан 3,1 мартадан зиёд бўлмасин. Яъни даромад ҳажми 101 минг 271 тенгедан ошмаслиги лозим.

Навбатда турганлар уй-жой олиш учун Уй-жой қурилиш банки расмий сайти орқали электрон шаклда ариза топшириши шарт. Банкда омонати бўлмаганлар ҳам ушбу дастурда иштирок эта олади. Bi Group порталида таклифлар билан танишиш ва квартира вариантини танлаши мумкин. Чанғароқ «5-10-20» дастури доирасида Қозоғистондаги салкам  8 минг оила ҳамёнбоп уйларга эга бўлади.

 

Фото: zhaikpress.kz


×