Қозоғистонда IX фуқаролар форуми иш бошлади

Қозоғистонда «Жамият ва давлат: 30 йил ҳамкорлик ва #Birgemiz ривожланиши» IX фуқаролар форуми иш бошлади, унда вазирлар жамиятнинг долзарб масалалари юзасидан нодавлат ташкилотлар билан фикрлашади. Жами 12 та учрашув ўтиши режалаштирилган.  Шуни ҳам айтиш керакки, форум беш кун давом этади. Жорий йилда онлайн тартибда ўтаётган анжуман марказий давлат органлари раҳбарлари ва фаол фуқаролар учун мулоқот имконияти. Нодавлат ташкилотлар билан алоқалар раҳбарият ишини шаффофлаштириш ҳамда давлат амалга ошираётган дастур ва ташаббуслардан жамият бохабар бўлишига ёрдамлашади.

Аида Балаева, Қозоғистон республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири:

- Вазирлигимиз ёрдамида Қозоғистон фуқаролар альянси томонидан ўтказилаётган Форум давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар мулоқоти учун нуфузли, ваколатли ва фойдали майдонча сифатида ўзини кўрсата олди. Биринчи Президент – Элбоши томонидан мустақилликнинг илк кунларида фуқаролар ташаббуслари учун очилган, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилаётган йўл бу борада ижобий кун тартибини ўртага қўйиш учун кенг имконият яратади. Ҳатто бугунги кунда мавжуд бўлган жаҳон пандемияси шароитидаги чекловларга қарамай, шундайлигича қолади.

Кун тартибидаги мавзулар: коррупцияга қарши кураш, фуқаролар жамияти истиқболлари, ижтимоий кенгашлар самарадорлиги. Мунозараларга мамлакатнинг барча қисмларидан жамоат арбоблари қўшилишга улгурди. Сессияларни ҳар бир қозоғистонлик кузатиши мумкин. Қозоғистон фуқаролар алъянси расмий саҳифаларида анжуман тўла трансляция этилмоқда.

Константин Авершин, Алмати фуқаролар альянси раиси:

- Фуқаролар жамиятининг ўрни тобора кенгайиб бормоқда. Бошимиздан ўтган карантин даври буни яққол кўрсатди, унда жамоатчилар қандай ишлаётгани маълум бўлди. Мамлакат раҳбарияти фуқаролар жамиятига пешвоз чиқаётгани қувонарли, жаҳон миқёсида қайта тикланиш кузатилмоқда. Бугунги кунда жамоатчилик иштирокисиз ижобий ўзгаришларга эришиш амримаҳол.

Ташкилотчилар барча фаол фуқароларни мазкур форумда иштирок этишга чақирди. Учрашув давомида айтилган фикрларга кўра қатор тавсиялар ишлаб чиқилади. Ноҳукумат ташкилотлари вакиллари айтишича, анжуман давомида қатори ҳал бўлмаётган масалалар ёпилиши кутилмоқда.

 

Фото: ainews.kz


×