Пойтахтлик ҳайкалтарош Абайнинг гиперреалистик ҳайкалини яратди

Пойтахтлик ҳайкалтарош Абай Қўнонбоевнинг гиперреалистик ҳайкалини яратди. Айдўс Есмағамбетов айтишича, у мум ва силикондан ясалган. Санъаткор даставвал Абай қиёфаси, чеҳраси, юз тузилишини ҳар томонлама ўрганган ва янги усуллардан фойдаланган ҳолда эстетик ифодавийлик ва ўзига хосликни сингдира олган. Буюк шоир ҳайкали аслига яқинроқ бўлиши учун ҳаракат қилган уста ҳайкалтарош унинг фотосуратини асос сифатида олган. Экспертлар таъкидлашича, ҳайкал сифати ва кўркамлиги жиҳатидан машҳур мадам Тюссо музейи экспонатлариан қолишмайди.

АЙДЎС ЕСМАҒАМБЕТОВ, ҲАЙКАЛТАРОШ:

– Фотосуратга қараб, математик ҳисоблар ёрдамида унинг бурни ва кўзлари қайси чизиқда туриши лозимлигини аниқладим. Тикувчи ва реставратор кўмагида Абай эгнидаги кийимлар қандай матолардан тикилганини ўргандим, ўша давр либосларини билиб олдим. Шундан кейингина ишга киришдим. Ҳайкал аслига ўхшаш бўлишига ҳаракат қилдим.

 

Фото: inform.kz


×