Абайнинг тўлиқ асарлар тўплами инглиз тилига таржима қилинди

Буюк Британияда Абайнинг биринчи тўлиқ асарлар тўпламининг тақдимоти ўтказилди. Лойиҳа буюк қозоқ классигининг 175 йиллигига бағишланган. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқулова онлайн-тақдимотда шоир, файласуф ва мутафаккирнинг адабиёт, маданият ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатиб ўтди. Барча асарлар инглиз тилига бевосита қозоқ тилидан ўгирилган. Таъкидлаш жоизки, нашр адади чекланган, Бирлашган Қироллик университет ва кутубхоналарига тарқатилиши мўлжалланган. Шунингдек, хоҳловчилар асарлар тўплами билан интернетда танишиши мумкин.

АҚТЎТИ РАИМҚУЛОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ:

- Инглиз тили бир миллиарддан зиёд одамнинг мулоқот тили ҳисобланади. Тўлиқ асарлар тўплами инглиз тилига таржима қилиниши улар барчаси Абай ижоди билан таниша олишини билдиради.

ПИТЕР ФИЛЛИПС, КЕМБРИЖ УНИВЕРСИТЕТИ НАШРИЁТИ ДИРЕКТОРИ:

- Қозоғистонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда лойиҳа устида ишларканмиз, биз бой қозоқ меросини жаҳон жамоатчилигига етказиб беришга умид қиламиз. Тўпламга 145 та шеър, 3 поэма ва «Қора сўзлар» киритилди.

 

Фото: 24.kz


×