Қозоғистон пойтахтида Astanа Media Week 2020 иш бошлади

Қозоғистон пойтахтида Astanа Media Week 2020 иш бошлади. Марказий Осиёдаги энг йирик медиа-ҳодиса анъанага айланган – бу йил тўртинчи марта ўтказилмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган сафарлардагидан анча фарқи бор – нотиқлар иштирокчиларга онлайн мурожаат этади. Анжуман очилиш маросимида Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева нутқ сўзлади. У замонавий журналистиканинг асосий вазифаси жамоатчиликка ҳаққоний маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш эканлигини таъкидлади.

АИДА БАЛАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

– Энг муҳим вазифа аҳолига ҳаққоний маълумотларни жадал етказиб бериш. Янги технологиялар даврида, ҳар куни янги медиа ва коммуникация воситалари пайдо бўлаётган бир даврда бу вазифа тобора мураккаблашиб бормоқда. Чунки баъзида оддий бир одам янгилик манбаига айланиши ҳамда бутун мамлакат жамоатчилигини чалғитиши мумкин. Шунинг учун профессионал журналистика ривожланиши биз учун жуда муҳим.

Ҳафталикнинг асосий мавзулари – медиаконтент истеъмолидаги глобал трендлар, пандемия ва оммавий ахборот воситалари ишонч кризиси, янги шароитда таҳририятлар иши, мультимайдончалар ва медиамаконнинг янги пешқадамлари. Сессияларда мамлакат ва хориж топ-менежерлари, етакчи медиаагентликлар экспертлари, йирик халқаро ташкилотлар ва таълим даргоҳлари олимлари, шунингдек, давлат сектори ва продакшн-компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.

 

Фото: almaty.tv


×