11 ноябрдан 13 ноябргача Astana Media Week 2020 ўтказилади

11 ноябрдан 13 ноябргача Astana Media Week 2020 ўтказилади

Astana Media Week 2020 форумида медиабозордаги янги тенденциялар муҳокама қилинади. 11-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган онлайн майдончада таниқли журналистлар, муҳаррирлар, продюсерлар, продакшн студиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тўпланади. Медиаҳафталик иштирокчилари «Медиаконтент истеъмолида глобал трендлар», «Пандемия ва оммавий ахборот воситаларига ишонч кризиси», «Янги шароитларда таҳририятлар фаолияти», «Мультимайдончалар,  контентни турли платформаларда ривожлантириш, янги медиамайдон пешқадамлари» мавзуларини муҳокама қилади. Медиаҳафталик доирасида соҳа ходимлари малакасини оширишга мўлжалланган қатор семинарлар ҳам ўтказилади. Улкан анжуманнинг якуний кунида эса Қозоғистондаги босма нашрлар, радио ва интернет-журналистика соҳасидаги миллий мукофот – «Уркер-2020» ғолибларини қутлаш маросими онлайн-трансляция қилинади.

Бундан ташқари, тадбир доирасида мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда продакшн-компаниялар вакиллари иштирокида «Контент-маркет» онлайн кўргазмаси ўтказилади.

 

Фото: inform.kz


×