Ёшлар учун янги лойиҳа ишга тушди

Ёшлар учун янги лойиҳа ишга тушди

Янги воқеликда ёшларнинг ўз-ўзини ривожлантириши ва баҳамжиҳат иш юритишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш. Қозоғистонда янги онлайн-лойиҳа ишга тушириляпти. Марказий Коммуникациялар хизматида ташкил қилинган брифингда Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг ёшлар ва оила қўмитаси раиси Шахмардан Байманов айтишича, лойиҳа доирасидаги тадбирлар 4 қисмдан иборат бўлади. Лойиҳанинг расмий очилиш маросимидан сўнг «OnlineBilim», «OnlineDialog» ва «Opentalks» иш бошлайди.  «OnlineBilim» блоки ёшлар шахсий малака ва билимларини оширишга мўлжалланган. «OnlineDialog» майдончаси давлат ва ёшлар ўртасида фикр, тажриба алмашув майдонига айланади. «Opentalks» тадбири эса ёшларнинг ўз малакаси, ғоялари, стартап лойиҳалари ва волонтёрлик ташаббусларини рўёбга чиқариши учун мўлжалланган. Нотиқлар айтишича, лойиҳаларда 14 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар қатнаша олади. Тадбирлар  9 ноябрда бошланади ва бир ой давом этади.

ШАХМАРДАН БАЙМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЁШЛАР ВА ОИЛА ҚЎМИТАСИ РАИСИ:

- Кўзланган ижтимоий самара – ёшларни қамраб олиш, уларга янги малакалар ўргатиш, иштирокчилар ёшига кўра қатнашиши режалаштирилган, майдончалар тақсимланган. Улар янги малакалар, компетенцияларга эга бўлади, деб ўйлаймиз, чунки ҳар қандай лойиҳа биринчи навбатда мулоқотга олиб келади. Шунинг учун ҳам барча минтақаларда пандемия туфайли чеклов чоралари кучайиб бораётган бир вақтда ёшларни қўллаб-қувватлашимиз зарур, деб ўйлаймиз. Албатта, барча санитария меъёрларига риоя этамиз, ёшлар уйида бўлган ҳолда масофадан туриб ишлай олиши, шундай улкан лойиҳа ишида тўлақонли қатнашиши учун онлайн ишлаймиз, формат шундай ишлаш имконини беради.

 

Фото: ortcom.kz


×