2021 йилдан бошлаб Қозоғистон мактабларида «Алифбе» жорий этилади

2021 йилдан бошлаб Қозоғистон мактабларида «Алифбе» жорий этилади

Қозоғистонда «Алифбе» дарслигини тайёрлаш ишлари бошланди. Уни келгуси йил январидан синов тариқасида дарс жадвалига киритиш режалаштирилган. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Таълим ва фан вазири ўринбосари Шўлпан Каринова айтишича, пилот мактаблар рўйхати тасдиқланган. Боланинг физиологик ривожланиш даражаси ҳисобга олиниб, дарслик икки қисмга ажратилган. Ишчи гуруҳга етакчи тилшунослар, услубчилар ва муаллимлар киритилган, улар 20 дан ортиқ учрашувлар ўтказди.

ШЎЛПАН КАРИНОВА, ТАЪЛИМ ВА ФАН ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- «Алифбе» Ахмет Байтурсинов услуби асосида тайёрланган. Олимлар ва ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳ лойиҳани бир овоздан тасдиқлади. Улар мазкур тизим ҳарф ва товушлар кетма-кетлигини ҳисобга олганда ҳам ўқувчи билимига аниқ талаблар қўйишини кўрсатиб ўтди.

 

Фото: mail.kz


×