Стокгольмда ал-Форобийнинг 1150 йиллиги нишонланди

Стокгольмда ал-Форобийнинг 1150 йиллиги нишонланди

«Қадимий турк тили ва ёзуви». Қозоғистон элчихонасида Уппсала университети профессори Ласло Кароли буюк аллома ал-Форобийнинг 1150 йиллигига бағишланган лекция ўқиди.

Аудиториянинг асосий қисмини швед ва ушбу мамлакатдаги қозоғистонлик ёшлар ташкил қилди. Талабалар қадимий туркийлар тарихи ва маданияти, тил ва ёзуви ҳақида билимларини оширди. Лекция давомида ал-Форобий фалсафасидаги туркий илдизлар муҳокама қилинди. Айни вақтда, Нур-Султон шаҳридаги Турк академияси ҳамда Туркийзабон мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши европалик тадқиқотчиларга  тақдим этаётган ноёб имкониятлар ҳақида фикр юритилди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси фахрий консули, фан доктори  Вадим Кесслер ҳамда Швециядаги Қозоғистон ёшлари ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

Шуни ҳам айтиш керакки, Ласло Кароли – қадимий турк руник ёзувлар бўйича халқаро миқёсда тан олинган эксперт. У Венгрия ва Германиянинг қатор илмий марказларида ишлаган. Бу мавзудаги 5 та китоб ва 30 та илмий иш муаллифи.

 

Фото: egemen.kz


×