Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири БМТда маъруза қилди

Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири БМТда маъруза қилди

Табиий хилма-хилликни сақлаб қолиш – Қозоғистоннинг миллий устуворликларидан бири. Мамлакатда 2030 йилгача мўлжалланган Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш концепциясини қабул қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда БМТ саммитида Экология, геология ва табиий захиралар вазири Мағзум Мирзағалиев маъруза қилди. Йиғилишга БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раислик қилди.

«Қозоғистон ҳукумати ўрмон майдонларини ҳимоя қилиш ва тиклаш бўйича иш олиб боряпти, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғи кенгайтирилмоқда, ҳайвонлар кўчиши учун экологик коридорлар ташкил этилмоқда», деб таъкидлади видеомурожаатида вазир.

Бундан ташқари, Мағзум Мирзағалиев денгизга бевосита чиқиш имкониятига эга бўлмаган ривожланаётган давлатлар номидан баёнот берди. У, шунингдек, коронавирус пандемияси инсон ва табиат ўртасидаги яқин алоқани яна бир марта кўрсатиб берганига эътибор қаратди. Айни вақтда, Мағзум Мирзағалиев мамлакат ҳудудида дарахт ўтқазиш режалари хусусида ҳам фикрларини билдирди. У Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига биноан яқин давр ичида ўрмон жамғармасида 2 миллиард туп, аҳоли манзилгоҳларида 15 миллион туп дарахт экилишини тилга олди.

БМТ саммитида биологик хилма-хиллик борасида юзага келган муаммоли вазият муҳокама қилинди. Турли давлатлар раҳбарлари ва вакиллари 2020 йилдан кейин бу борада юз берадиган ўзгаришлар тўғрисида фикрларини баён этди. Янги дастур 2021 йилда қабул қилиниши кутилмоқда.

 

Фото: 24.kz


×