Манғистаудаги космик манзаралар, Хўжа Ахмад Яссавий мақбараси: National Geographic Қозоғистоннинг диққатга сазовор жойлари расмларини чоп этди

Манғистаудаги космик манзаралар, Хўжа Ахмад Яссавий мақбараси: National Geographic Қозоғистоннинг диққатга сазовор жойлари расмларини чоп этди

National Geographic журнали саҳифаларида Қозоғистон тарихий обидалари манзаралари нашр этилди. Диққатга сазовор жойларни суратга олиш учун нашриёт дунёга машҳур фотограф Жорж Штайнмецни таклиф қилди. Сўнгра 142 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари бор @natgeo Хўжа Ахмад Яссавий тўғрисидаги расмлар ва маълумотларни,  @natgeotravel эса қадимий Ипак йўлида жойлашган Ўтрор дарвозасининг фотосуратларни намойиш этди. 

«Маҳаллий таҳририят ва @natgeoqaz таклиф этган таниқли фотограф мамлакат обрўси ва нуфузини оширадиган, ички туризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган ноёб лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун барча имкониятларини ишга солади», деб ёзди natgeoqaz  ўзининг Instagram саҳифасида.

Дунёга  машҳур National Geographic ва NY Times Magazine журналлари фотографи Жорж Штайнмец ҳам @geosteinmetz шахсий саҳифасида Қозоғистон минтақалари манзараларини баҳам кўрди. Улар орасида  пойтахтдаги «Нур-стана» масжиди ва «Ханшатир» меъморий ансамбли, «Байтерек» ёдгорлиги, Манғистау вилояти космик манзаралари, Чимкентнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, эски шаҳардаги қабристон, Мустақиллик боғи, Қўчқор ота дарёси, Байдибек би ёдгорлиги ва этноаул тасвирлари бор.

 

Фото: zakon.kz


×