Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси реставрация қилинади

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси реставрация қилинади

Туркистондаги «Азрет-Султан» тарихий-маданий қўриқхона-музей реставрацияланади. Шу кунларда турли даврларга мансуб маданият объектларини бирлаштириш мақсадида унинг қиёфаси қайта шакллантирилмоқда. Шаҳарнинг бош тарихий ёдгорлиги – Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳам реставрация қилинади. Қурувчилар ва меъморлар бугунги кунда шу мақсадда меҳнат қилмоқда.

«Бу ерда оддий цементдан фойдаланиш мумкин эмас. Махсус қоришма тайёрланадиган лаборатория мавжуд, мақбара қурилиши учун қачонлардир айнан шу моддадан фойдаланишган. Реставрация ишлари сабр ва меҳнат талаб қилади», деди Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги департамент директори Кумис Сеитова.

Мақбара қуббаси деярли бутунлай янгиланди. Коррозиягайўл қўймаслик мақсадида уни махсус вентиляция қатлами билан қоплашди. Тез кунларда хилхона ва қозоқ хонлари машваратлар ўтказган, лчиларни қабул қилган саломхона ҳам таъмирдан чиқарилади. Барча ишлар йил охиригача якунланиши кутиляпти.

«Вақтида Амир Темур мақбара қурилишини ниҳоясига етказишга улгурмади. Унинг вафотидан сўнг ҳокимият учун кураш бошланди. Кейинги асрларда обидақурилиши якунига етказилди ва шу кўринишида бугунги кунгача етиб келди», деб таъкидлади «Азрет-Султан» тарихий-маданий қўриқхона-музей директори вазифасини бажарувчи Ерсин Тажибаев.

Реконструкция ишлари Туркистондаги 18 объектда олиб бориляпти. Бундан ташқари, мақбара қошида Ботаника боғи ва этноовул барпо этилади. Археологик қазиш ишлари олиб борилаётган Култепада эса очиқ осмон остидаги музей ташкил қилинади.

 

Фото: kazakhstan.travel


×