Биз билмаган қаҳрамонлар: нонвойлар муҳтожларга маҳсулотини бепул тарқатмоқда

Биз билмаган қаҳрамонлар: нонвойлар муҳтожларга маҳсулотини бепул тарқатмоқда

Карантин даврида кўплаб тадбиркорлар волонтёрлик фаолияти билан шуғулланди. Ишлари тўхтаб қолганига қарамай, имконияти даражасида кўмак бериш учун кўнгиллилар тармоқларига мурожаат этдилар. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда  «НВС» ҳуқуқий шахслар бирлашмаси раҳбари Вера Кимнинг айтишича, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳам катта ёрдам берди.  Кимдир пул, кимдир иш билан.

«Кичик новвойхоналардан аклиф тушди. Фавқулодда ҳолат даврида ёрдамга муҳтож одамлар учун улар жуда кўп маҳсулот ёпиб беришди. Ёлғизқўл  кексалар, кўп болали оилалар, ногиронлар улар кўмагини олишди», деди Вера Ким.

Шунингдек, фермер хўжаликлари ҳам кенг кўламли ёрдам ишларини амалга оширди. Сабзавот ва мевалар ортилоган улкан фурадар етиб келди. Вера Кимнинг айтишича, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-оқат маҳсулотлари муҳтожларга етказиб берилди. Буунги кунда ҳам қайноқ линия ишлаб турибди. Унга волонтёр бўлишни истаганлар ҳам, ёрдам сўраётганлар ҳам мурожаат эта олади.

«Хорижга кетган кўп одамларнинг болалари қайтиб келолмай қолди. Волонтёрларимиз улар учун магазин ва  аптекаларга бориб, маҳсулот олиб келиб бериб туришди», деди Вера Ким.

Волонтёрлар шу кунда ҳам фаолиятини давом эттиряпти. Асосан озиқ-овқат саватчалри ва дори-дармонлар етказишяпти.

 

Фото: kazpravda.kz


×