Иш берувчи масофадан ишлаётганларнинг электр қуввати ва интернет харажати учун ҳақ тўлаши зарур

Иш берувчи масофадан ишлаётганларнинг электр қуввати ва интернет харажати  учун ҳақ тўлаши зарур

Иш берувчи масофадан ишлаётган хизматчиларни зарур алоқа воситалари билан таъминлаши даркор. Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда Қозоғистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси раиси биринчи ўринбосари Мухтар Тиникеев бу ҳақда баёнот берди.

«Ўзингизга маълум, Меҳнат кодексига ўзгаришлар киритилган. 138-модда «Масофадан ишлаш», деб аталади. 2-бандда «иш берувчи масофадан ишлаётган ходимларини зарур алоқа воситалари билан таъминлаши лозим» дейилган. Агарда ходим ўз алоқа воситаларидан фойдаланаётган бўлса, тегишли бутловчи қисмларни ҳамда картрижларни тақдим этиши керак. Иш берувчи интернет ва электр қуввати харажатларини ҳам тўлаши лозим. Буларнинг ҳаммасига ўзаро келишув асосида эришилади», деб таъкидлади Мухтар Тиникеев.

 

Фото: freepik.com