Дамашқдаги ал-Форобий маркази очилишга тайёр

Дамашқдаги ал-Форобий маркази очилишга тайёр

Суриянинг Дамашқ шаҳрида ал-Форобий тарихий-маданий маркази очилишга тайёр. Қозоғистон тегишли маҳкамалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шундай қарорга келди. Буюк мутафаккирнинг 1150 йиллиги арафасида мазкур даргоҳ ҳолатини кўздан кечириш, келгусида бажариладиган ишлар режасини тузиш учун юртимизнинг нуфузли делегацияси Дамашққа етиб келди.

ҚАЙРАТ ЛАМА ШАРИФ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АЛОҲИДА ТОПШИРИҚЛАР БЎЙИЧА ЭЛЧИСИ:

- Дамашққа келиб, ал-Форобий маданий маркази яхши ҳолатда эканлигини кўрдик. Мамлакатда уруш ҳаракатлари олиб борилганига қарамай, сурияликлар Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан бунёд этилган марказни эҳтиётлаб сақлаган. Бугунги кунда бу объектнинг техник аҳволини ўрганиш лозим. Ва, албатта, баъзи қисмларини жорий таъмирдан ўтказамиз. Аммо, умуман олганда, бино очилишга тайёр, дейиш мумкин.

Эслатамиз, Қадимий Юнонистон файласуфларидан фарқли равишда ал-Форобий  «инсон» тушунчасини этник жиҳатлар билан чеклаб қўймаган.  Ўз трактатларида одамнинг билим эгаллаш салоҳияти миллий, ирқий, ижтимоий, диний мансубликка боғлиқ эмаслигини ёзган. Буюк юртдошимиз фалсафий меросини оммалаштириш – Дамашқдаги ал-Форобий маданий марказининг асосий вазифаси. Келажакда мазкур бинода Қозоғистон халқининг тарихи, урф-одатлари, азалий анъаналари хусусида турли-туман конференциялар ўтказиш, маърузалар ўқиш, шунингдек, қозоқ ва араб тили курслари очиш режалаштирилган.

Фото: kazinform.kz


×