Экспертлар Президент мақоласи ҳақида фикр бирдиряпти

«Абай ва Қозоғистон XXI асрда». "Егемен Казахстан" газетасида шу сарлавҳа остида Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг мақоласи чоп этилди. Буюк шоир ва мутафаккир юбилейини нишонлаш орқали маънавият ҳам янгиланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз мақоласида ҳар бир чора-тадбирни ўтказиш орқали Абай қадриятларини эслашга чақиради.

Шундагина жамиятимиз Абай айтган даражага кўтарилади. Ёзувчилар уюшмаси Шимолий Қозоғистон филиали раҳбари – Алибек Қангтарбаев президент мақоласига шундай фикр билдирди. Ёзувчининг айтишича, энди ўтказиладиган ҳар бир чора-тадбир мукаммал бўлиши, ва айнан муҳим ишларга бағишланиши лозим. Шу ўринда, раҳбариятга катта масъулият юкланади. 

АЛИБЕК ҚАНГТАРБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН ЁЗУВЧИЛАР ИТТИФОҚИ ШАРҚИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ РАҲБАРИ:

 - Қасим-Жўмарт Кемелўғли «Абай ва Қозоғистон XXI асрда» мақоласида Абай асарларидаги донолик ва мазмун Қозоғистоннинг мафкурасига айланса қанийди, деб таъкидлаган. Мен давлат раҳбарининг сўзларига тўлиқ қўшиламан ва унинг мақоласидаги фикрлар ҳаётга татбиқ этилиши тарафдориман.

Филология фанлари номзоди Сабит Жамбек Абайдан цитата келтирган ҳолда буюк мутафаккирнинг доно насиҳатларига риоя қилишимиз кераклигини таъкидлайди. Президент мақоласидан эса  Сабит Жамбек жаҳон бўйлаб Абай асарларини оммалаштириш заруратига эътибор қаратади. Абайни афкор омма нақадар яхшироқ ўрганса, хорижда миллат имижи шу қадар юқори кўтарилади, деб таъкидлайди у.

САБИТ ЖАМБЕК, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ:

-  Ҳар қандай ижтимоий масалада биз Абайнинг айтиб кетган доно сўзлари, унинг шеърларини шиор қилишимиз керак.  бугунги Қозоғистонимиз идеологиясига айланиб кетса,нур устига нур бўлар эди... Юртимиз етакчиси Қосим–Жўмарт Тўқаев хам шуни таъкидламоқда.

Фото: Хабар


×