Қ.Тоқаевнинг «Абай ва Қозоғистон XXI асрда» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди

«Маърифатли миллат яратиш ғояси Абайдан бошланади». Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев «Абай ва Қозоғистон XXI асрда» деб аталган мақоласида бу ҳақда ёзган.

Президент Абай сўзлари долзарблигини ҳамда қозоғистонликлар шоир асарларидан қандай хулосалар чиқариши кераклигини таъкидлаган.  Мақолада мутафаккирнинг замонавий Қозоғистон жамияти учун аҳамияти ва унинг замондошларимизга қолдирган бой маданий, маърифий мерос акс этган.

Мазкур мақола матни билан Ақўрда ва «Егемен Қазақстан» газетаси сайтларида танишиш мумкин.

Фото: inform.kz


×