10 декабрь – Қозоғистон пойтахти кўчирилган кун

 

10 декабрь – Қозоғистон учун тарихий кун. 22 йил муқаддам шу кунда Биринчи Президент Фармонига мувофиқ республика пойтахти Алматидан ўша вақтдаги Ақмўлага кўчирилганди. Евроосиё юрагида жойлашган шаҳар мамлакат тимсоли ва жаҳоннинг энг чиройли шаҳарларидан бирига айланди.

Бошкентни лойиҳалашда жаҳон танийдиган меъморлар - Кисё Курокава, Норман Фостер ва Манфреди Николетти иштирок этди. Бугунги кунда Нур-Султон минтақанинг молия маркази ҳамда нуфузли мулоқот майдончаларидан бирига айланган.

Бу ерда оламшумул аҳамиятга эга қарорлар қабул қилинади. Ва бу қарорлар Қозоғистон пойтахти тинчлик ва тотувлик маркази эканлигини яна бир бор намойиш этади. ЮНЕСКО томонидан унга тегишли мақом берилган. Архив ҳужжатлари туфайли пойтахтнинг қад ростлаши тарихини ҳамиша такрор кузатиш мумкин.

ҒАЗИЗА ИСАХАН, РУКОВОДИТЕЛЬ НАУЧНО-ИССЛЕДОВАТЕЛЬСКОГО ОТДЕЛА ГОРОДСКОГО АРХИВА Г. НУР-СУЛТOН:

- Шаҳар архивида 700 атрофида фондлар, 300-400 минг ҳужжат сақланади. Уларга нафақат шаҳар тарихи, балки мамлакат ҳамда миллат тарихи ҳам муҳрланган. Бугунги кунда ана шу фондларнинг барчасини, аҳамиятга эга барча материалларни биз рақамлаштиряпмиз. Бу иш жуда фаол юритиляпти.

Фото: old.elorda.info


×