Давлат хизматларининг 80 фоизи интернет орқали кўрсатилади

 

Келаси йилдан бошлаб давлат хизматларининг 90 фоизи онлайн-шаклда тақдим этила бошланади. Уларни электрон ҳукумат портали орқали узилишсиз кўрсатиш – мамлакат қаршисида турган устувор вазифалардан бири.

Жорий йил 10 ойи натижаларига кўра, «eGov» сайтида 10 миллион нафардан зиёд юртдошимиз рўйхатдан ўтган, 36,5 миллион хизмат кўрсатилган. Бундан ташқари, янги «eGov mobile» мобиль иловаси ишлаб чиқилган. Унда фуқароларга 31 та хизмат тақдим этилади. Яқинда, йил охиригача бу иловада 32-хизмат ҳам иш бошлаши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистонда рақамли саводхонлик даражаси 79 ярим фоиздан кўпроқни ташкил қилди. Беш юз минг нафардан зиёд фуқаро таълим олди.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Йил охиригача аҳоли давлат хизматларининг 80 фоизини интернет орқали олиши мумкин бўлади. Қаршимизда бу кўрсаткични 90 фоизгача етказиш вазифаси турибди. «Рақамли Қозоғистон» дастурига мувофиқ, 2020 йилда Қозоғистон БМТ электрон ҳукуматини ривожлантириш индексида 28-поғонага чиқиши керак. Ҳозир биз 39-ўриндамиз. Мўлжалдаги маррага етиш учун ҳаракат қилишимиз зарур.

Фото: vlast.kz