Давлат ёшлар сиёсати мактабида тажриба алмашилди

Ёшлар билан қандай қилиб самарали ишлаш мумкин? Улғайиб келаётган авлод билан мулоқотда бўладиган мутахассислар билимини қандай ошириш керак? Давлат ёшлар сиёсати мактаби якуний мулоқот майдончаси иштирокчилари бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилишди. Семинардан асосий мақсад – тажриба алмашиш. Шуни ҳам айтиш керакки, мутахассисларни тайёрлашга халқаро экспертлар жалб қилинган. Ёшлар йили доирасида мазкур соҳада илғор стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ЛУИЗА УЗАРОВА, «ЁШЛАР» МИЛЛИЙ АХБОРОТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз ёшлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантирамиз, умуман олганда, ёшлар ким, ёшлар сиёсати нима, қандай қонунчилик базаси мавжуд, қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган –барчасини тушунтирамиз. Жорий йилда 5 дан зиёд семинар-тренинг ўтказилди, улар воситасида биз бутун Қозоғистон ҳудудини қамраб олишга муваффақ бўлдик.

Семинар-тренингда 30 дан ортиқ одам қатнашди. Улар - вилоят ёшлар имкониятлар марказлари ва тегишли йўналишларда ишлаётган давлат органлари вакиллари.

ЕРХАН БАҚБЕРГЕН ЎҒЛИ, ҚИЗИЛ ЎРДА ВИЛОЯТИ, ЖАЛАҒАШ ТУМАНИ ЁШЛАР ИМКОНИЯТЛАРИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Биз ҳозир ўз тажрибамизни юртимизнинг барча минтақаларида иш юритаётган бошқа ёшлар ташкилотлари ва имконият марказлари вакиллари билан баҳам кўряпмиз. Ҳар бир минтақада муаммога ўзгача нигоҳ ва ўзига хос менталитет сезилади. Бундай семинарлар энг муҳим ва долзарб кўникмаларни ўзлаштириш, ўзимизда жорий этиш имконини беради.

Айни вақтда, уч кунлик тадбир давомида 2020 йилгача мактабларни ривожлантириш концепцияси ва ёшлар лойиҳалари натижалари тақдимоти ўтказилди.

Фото: russianvienna.com


×