100 нафар қозоғистонлик талаба Франциянинг энг яхши университетларида таълим олади

100 нафар қозоғистонлик талаба Франциянинг энг яхши университетларида таълим олади

100 нафар қозоғистонлик талаба Франциянинг энг яхши университетларида таълим олади. Қозоғистон ва Франциянинг «Абай-Верн» стипендия дастури ана шундай имконият бермоқда. Жорий йилда комиссия томонидан жами 280 нафар номзод кўриб чиқилди. Эслатамиз, Дастурга мувофиқ Францияда француз ёки инглиз тилида таълим олиш учун ҳар йили магистратурага 90 та ва докторантурага 10 та ўрин ажратилади. Ихтисослик танлашга чеклов қўйилмайди. Бугунги кунда мазкур Европа мамлакатида 650 нафар қозоғистонлик таълим оляпти. Иккинчи марта тақдим этилаётган “Абай-Верн” стипендияси юртимиз талабаларининг Франциядаги сонини оширишга хизмат қилади.

ФИЛИПП МАРТИНЭ, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФРАНЦИЯ ЭЛЧИСИ:

 - Битта стипендия олиш учун уч номзод. Бу – жорий йилдаги улкан ютуғимиз. Чунки жиддий мақсад қўйган номзодлар кўпайди. Қувонарлиси шундаки, Францияда таълим оладиган талабалардан аксари илмий, технологик йўналишлар бўйича билимини оширади, бу эса жуда муҳим – чунки ўзаро ҳамкорлик устуворликларига мувофиқ келади.

Айтиш жоиз, Франция-Қозоғистон ҳамкорлиги доирасида октябрь ойида таълим соҳасини ривожлантиришга бағишланган форум ўтказилиши режалаштирилган. Алмати ва Нур-Султон шаҳарларида икки давлат экспертлари энг яхши амалиёт ва услубларни, шунингдек, жуда муҳим масала – таълим соҳасини рақамлаштиришни муҳокама қилади.

ЛОР КАСТЕН, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФРАНЦИЯ ЭЛЧИСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ:

 - Энг муҳими – эртага ишлаш учун қандай кўникмалар зарурлиги ҳақида фикрлай олиш. Ўзингизга маълум, дунё ўзгаряпти, биз бугунги кунда 10-20-30 йилдан сўнг қандай касблар мавжуд бўлиши мумкинлигини билолмаймиз. Шундай экан, ёшларни ҳозирданоқ ўзгаришларга тайёрлаб боришимиз зарур. Бу жуда муҳим жараён.

Фото: kaznu.kz


×