Нур-Султонда мамлакатнинг асосий байроғи кўтарилди

Нур-Султонда мамлакатнинг асосий байроғи кўтарилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Пойтахт куни тантаналарини очиб берди. У Нур-Султонда мамлакатнинг асосий байроғини кўтарди. Анъанавий тантанали тадбир «Атамекен» этно-мемориал мажмуаси қошида ташкил этилди. Давлат раҳбари ўз тантанали нутқида бош шаҳарнинг мустақил Қозоғистон тарихидаги улкан ролини алоҳида таъкидлади.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

– Қозоғистон байроғи ердан юксакликка кўтарилган лаҳзаларда қалбларимиз юртимиз ва барча ютуқларимиз пойдевори бўлган истиқлол туфайли фахр-ифтихор туйғуларига тўлади. Ташкил топган пайтиданоқ пойтахтимиз тараққиётнинг Қозоғистон модели учун улкан муваффақият тимсолига айланди. Бу Элбошининг миллатни бирлаштириш ва давлатчилигимиз шаклланишидаги тарихий хизматлари учун муносиб баҳодир.

Шунингдек, анъанага мувофиқ, байроқ кўтариш маросимидан сўнг давлат раҳбари, мамлакат Қуролли кучлар олий бош қўмондони ўқишда бошқалардан ажралиб турган ҳарбий ўқув муассасалари битирувчиларига погонлар топширди.

Фото: elorda.info


×