Олий ўқув юртлари халқаро аккредитациядан ўтади

Олий ўқув юртлари халқаро аккредитациядан ўтади

Таълим сифати ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш – Қозоғистонда устувор вазифалардан бири. Таълим даргоҳларининг халқаро аккредитациядан ўтиши бу борада муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда мамлакатимизда 100 дан ортиқ олий таълим даргоҳи мавжуд. Улардан 80 дан зиёди Аккредитация ва рейтинг мустақил агентлигидан аккредитациялангани ҳақида гувоҳнома олган. Бу эса улардаги таълим дастурлари жаҳон стандартларига мувофиқлигини кўрсатади. Экспертлар айтишича, бундай баҳолаш даргоҳ нуфузини ошириш билан бир вақтда халқаро ҳамкорлик имкониятларини янада кенгайтиради. Шуни ҳам айтиш керак, Қозоғистон томони бугунги кунда хорижий университетлар ва улар таълимий дастурларини аккредитация қилиш билан фаол шуғулланмоқда. 

АЛИНА ЖУМАҒУЛОВА, АККРЕДИТАЦИЯ ВА РЕЙТИНГ МУСТАҚИЛ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ:

-  Бу нарса Қозоғистон Республикаси учун улкан ютуқ, чунки у бошқа мамлакатлар ишончи юксаклигини кўрсатади. Сарҳадларимизни кенгайтиряпмиз. Россия Федерацияси, Грузия республикаси, Беларусда аккредитация ўтказмоқдамиз. Университетлардан буюртма жуда кўп. Аккредитация жараёнида битирувчи ва талабалар билан ҳам суҳбат ташкил қилинади. Ташқи эксперт комиссияларда иш берувчи ва талабалар албатта иштирок этади.

Экспертлар фикрича, олий ўқув юртларининг аккредитация қилиниши академик мобиллик ва битирувчиларни ишга жойлаштиришда жуда қўл келади.

Фото: qamshy.kz


×