Алматида ХVI Евроосиё медиафоруми бўлиши кутилмоқда

Алматида ХVI Евроосиё медиафоруми бўлиши кутилмоқда

22 майдан 24 майгача Алматида 16-Евроосиё медиафоруми бўлиб ўтади. Унда 43 давлатдан 400 нафардан зиёд меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Ташкилотчилар сўзларига кўра, жорий йилги дастур мазмунга бой бўлади. Экспертлар нафақат медиабозордаги вазиятни, балки дунё харитасидаги геосиёсий ўзгаришлар, ижтимоий-экологик масалаларни ҳам муҳокама қилади. Панелли ва мунозарага бой сессиялардан ташқари, журналистлар учун интенсив тренинглар ўтказиш ҳам режалаштирилган. Улар хорижий ҳамкасблар томонидан ўтилади. Репортёрлик ишидаги сўнгги трендлар ҳақида австралиялик эксперт Иво Бурум сўзлаб беради. Медиафорум ташкилий қўмитаси хорижий меҳмонлар учун танишув дастурини ҳам ишлаб чиқади, улар қозоқ халқ маданияти-анъаналари билан имкон қадар яқиндан таништирилади.

САНДУГАШ РАХИМЖАНОВА, ЕВРООСИЁ МЕДИАФОРУМИ КОНТЕНТ-ДИРЕКТОРИ:

- 16-Евроосиё медиафоруми мавзуси: “Бугунги дунё реалликнинг трансформациясидир”. Биз шунга доир савол қўямиз, бугун дунёда нима бўляпти, унда қандай зиддиятлар бор, биринчи навбатда, ОАВ бунга қандай ёндашиши керак? Айрим хатарлар, ундовларга биз қандай жавоб беришимиз керак, ва албатта, майдончаларда, панелли баҳсларда катта аҳамиятга эга ва ижтимоий масалаларни кўтарамиз, бу экология муаммолари, бу сунъий интеллект ва бўлажак роботлаштириш, унинг меҳнат бозорига таъсири масаласи.


×