«G-global. XXI аср дунёси» халқаро конгресси иш бошлади

«G-global. XXI аср дунёси» халқаро конгресси онлайн форматда иш бошлади. Унда собиқ президентлар, халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари, аналитиклар, Нобель мукофоти совриндорлари қатнашяпти. Конгресс доирасидаги биринчи онлайн-форум блокчейн технологияларига бағишланган. Мутахассислар таъкидлашича, тизимнинг асосий кучли жиҳатлари – операциялар марказлашмагани ва шаффофлиги. Шу жумладан, форумда «Ягона макон – ягона йўл» ташаббуси доирасида технологиялардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилади. Мазкур лойиҳа Ипак йўлини тиклаш, Евроосиё мамлакатлари интеграцияси ва ҳамкорлиги йўлида ишлаб чиқилган. Унинг инфратузилмаларини қўллаб-қувватлаш учун экспертлар рақамли банк тузиш ва Евроосиё криптовалюта фонд биржаси тузишни таклиф қилмоқда.

 

Фото: dmastana.kz

 


×