Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги зиддият бўйича расмий баёнот берди

Келишувга келинди! Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоққа оид шартнома юзасидан баёнот берди. Унда айтилишича, мамлакатимиз Арманистон ва Озарбайжон ўртасида эришилган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига мос ва минтақадаги зиддиятларни ҳал этиш учун асос бўлиб хизмат қила оладиган шартномаларни юқори баҳолайди.

«Россия Федерациясининг мазкур шартномага эришишда тутган конструктив фаолиятини, шунингдек, шартномаларнинг имплементацияланишидаги хизматини алоҳида таъкидлашни истардик. Ушбу мураккаб даврда Озарбайжон ва арман халқи узоқ муддатли тинчлик-тотувлик учун мустаҳкам пойдевор яратишга, минтақада хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилади, деб умид қиламиз», дейилади расмий баёнотда.

Россия президенти Владимир Путин эълон қилган қўшма мурожаатда томонлар 2020 йил 10 ноябрдан бошлаб ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатларни мутлақо тўхтатгани билдирилган.

Арманистон ва Озарбайжон эгалланган ҳудудларда тўхтайди, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасига Россия тинчлик кучлари киритилади.

 

Фото: lenta.inform.kz


×