Қозоғистонда сув орқали транзит юк ташуви кенгаяди

Қозоғистонда сув орқали транзит юк ташуви кенгаяди

Келгуси беш йил мобайнида Қозоғистон Россия ички сув йўллари орқали транзит юк ташув ҳажмини йилига 300 минг тоннага етказиш ниятида. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари ўртасида кемалар сузиши масаласида ягона ҳуқуқий майдон яратиш хусусида шартнома тузилди. Бугун Қозоғистон сенаторлари тегишли қонунни қабул қилдилар. Ҳужжат томонлар учун портлар хизматига бир хил шартлар асосида кириш имкониятини яратади, кема ва экипаж аъзолари ҳужжатлари ўзаро тан олинади. Бу эса юк кемаларини назорат органлари томонидан текширишни осонлаштиради. Илгари 3 ойдан кам вақт ичида ҳал бўлмайдиган ижозат олиш жараёни ушбу ҳужжат туфайли 10 кунгача қисқаради. Айни вақтда Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналиши кенгаяди. Шу билан бирга, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирмайдиган қатор каспийбўйи давлатлари ҳам қозоғистонлик юк ташувчилар билан ҳамкорликда иш юритишнинг янги имкониятларига қизиқиш билдирмоқда.

БЕРИК КАМАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Шу билан бирга, мазкур шартнома кучга киргач, қозоғистонлик юк ташувчилар Иртиш ҳавзасидаги дарё йўлларидан Обь дарёсига чиқиш орқали фойдалана олади. Атирау, Астрахань ва Волгоград портлари орасида икки томонлама алоқаларни модернизация қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. 2025 йилга бориб, «Нурли йўл» дастурига мувофиқ дарё транспортида юк ташиш ҳажмини  3,8 миллион тоннага етказамиз.

 

Фото: eadaily.com


×