Култўбе очиқ осмон остидаги археологик паркка айлантирилади

Култўбе очиқ осмон остидаги археологик паркка айлантирилади

Яқинда Қозоғистон жанубида очиқ осмон остидаги археологик парк иш бошлайди. Шу кунларда Култўбе шаҳри лойиҳаси илмий концепцияси устида ишланмоқда. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда Қозоғистон Маданият илмий-тадқиқот институти бош директори Андрей Хазбулатов маълум қилди.

«Қадимий Туркистон археология дарғаси, таниқли тарихчи, шарқшунос Михаил Евгеньевич Массондан тортиб, жуда кўп мутафаккирларни қизиқтириб келган. Култўбеда олиб борилган кенг кўламли тадқиқот ишлари ва топилган артефактлар асосида Туркистоннинг 2 минг йилдан буён мавжудлиги ва унинг тарихи узлуксиз давом этганини далиллар билан исботлай олади», дейди Андрей Хазбулатов.

Култўбени ўрганиш ва илгари суриш ишларини халқаро мутахассислар ҳам юқори баҳолайди. Эксперт Майкл Янсеннинг айтишича, лойиҳа раҳбарияти бир жамоага жаҳоннинг ва Қозоғистоннинг энг яхши археологларини тўплай олди. Шунингдек, қазув ишлари давомида ЮНЕСКО асосий тамойилларидан бири – ёдгорлик яхлитлигини сақлашга ҳам риоя этилди. Таъкидлаш жоизки, Култўбеда Қозоғистон ва туркий дунё диний, маданий, иқтисодий ва  маъмурий марказининг барча қатламлари яхши сақланиб қолган.

 

Фото: ztb.kz


×