Швейцария Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келади

Швейцария Президенти Ули Маурер Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан 21 ноябрь куни Қозоғистонга расмий ташриф билан келади.

Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар беришича, Швейцария делегацияси таркибида бизнес вакиллари ҳам бор. 22 ноябрь куни икки давлат раҳбарлари тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокара юритиши режа қилинган, учрашув давомида сиёсий, савдо-иқтисодиёт, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилиниши мўлжалланган.

Визит доирасида, шунингдек, Ули Маурернинг Қозоғистон ҳукумати раҳбарияти билан учрашуви, икки давлат тадбиркорлик доиралари иштирокида ўтаётган давра суҳбатида нутқ сўзлаши кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, ўтган йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 3 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилган. Сўнгги 14 йил мобайнида Швейцария Қозоғистон иқтисодиётига 47 ярим миллиард доллар инвестиция киритди.

Фото: tengrinews.kz


×