АСМ соҳасини рақамлаштириш орқали юқори натижаларга эришилади

АСМ соҳасини рақамлаштириш орқали юқори натижаларга эришилади

Қозоғистон далаларида дон ҳосили йилига 25 миллион тоннагача етади. Мутахассислар бундай натижага АСМ соҳасини рақамлаштириш орқали эришиш ниятида. Ҳукумат мажлисида қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Умаров мамлакат қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтаришда қандай янги технологиялар кўмак беришини айтиб ўтди. Унинг айтишича, рақамли технологиялар хавфни камайтириш, иқлим ўзгаришларига мослашиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва жониворлар сермаҳсуллигини  ошириш, шунингдек, ўз вақтида агротехнологияларни жорий этиш имконини беради. Янги вазифалар ҳам келиб чиқади: Вазирлар Маҳкамаси раҳбари соҳадаги меҳнат унумдорлигини 2,5 марта, эскпортни эса икки марта оширишни топширди. Шу мақсадда, беш йил ичида рақамлаштириш давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида қишлоқ хўжалиги ихтиёридаги 100 миллион гектар ер майдони қамраб олинади. Бунга 50 миллиард тенге инвестиция керак бўлади, деб таъкидлади Асқар Мамин.

АСҚАР МАМИН, ҚР БОШ ВАЗИРИ:

 - Ўсимликшунослик ва чорвачиликда рақамлаштириш жорий этилиши билан 20 фоизгача ва ундан зиёд ҳосилдорликка эришиш мумкин, чорвачиликда ҳам. Бунда фермерлар харажати 15 фоизгача қисқаради.  Умуман, келажакда рақамлаштириш ҳисобига дон йиғими йилига 25 миллион тоннагача етади.

 

Фото: nart.ru


×