Нур-Султон аэропортида янги термошлём синаб кўриляпти

Оқ халат, шлём ва камера. Қозоғистон пойтахти аэропортида одатдагидан бошқача кийинган тиббиёт ходимлари пайдо бўлди. Каска кийганлар йўловчилар ва кутиб олувчилар эътиборини ўзига тортди. Улар келажакдан келмаган, хорижлик кашфиётчиларнинг технологик ютуғи – термошлём беморларни аниқлашда яхши ёрдам бермоқда.

ЗАУРЕ ИЛЯСОВА, «НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ» ҲЖ САЛОМАТЛИК ПУНКТИ МУДИРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

- Каскага камера ва тепловизор ўрнатилган, ҳар қандай одамнинг, у келяптими, кетяптими, фарқи йўқ, аэропорт ҳудудидаги ҳар бир кишининг ҳароратини ўлчайди. Доктор камера ёрдамида одамни кўради,  тепловизор иссиғини аниқлаб беради.

Ҳазил-чин аралаш робокоп лақабини олган тиббиёт ходими ўтиб бораётганларга ўгирилса бас,  ускуна унинг ҳарорати неча даражада эканлигини кўрсатиб беради. Бир неча дақиқа ичида 40 одамни кўрикдан ўтказа олади. Ҳатто одамларга яқинлашиш ҳам шарт эмас – шлём меъёрдаги 36,6 даражадан юқори ҳароратга эга одамни 10-20 метр масофадан аниқлай олади. Ҳозирча пойтахт аэропортида биттагина ускуна бор, у синовдан ўтказилмоқда.

ЗАУРЕ ИЛЯСОВА, «НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ» ҲЖ САЛОМАТЛИК ПУНКТИ МУДИРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

- Ушбу термошлём ҳозирча синовдан ўтмоқда. Уч ҳафтадан буён асосан ВИП-залларда фойдаланяпмиз. Умумий залга олиб чиққанимиз йўқ.

Шуни айтиш керакки, қатор давлатларда янги шлём машҳур, кенг ишлатилмоқда. Қатар, Дубай, Осмоности мамлакати аэропортларида қора каска кийган мутахассислар фаолият юритади. Хитойда эса полиция ходимлари ҳам бу шлёмдан фойдаланмоқда. Маълум бўлишича, бош кийими ҳарорат ўлчаш билан чекланмайди. Тартиб посбонлари унинг ёрдамида хизмат гувоҳномаси ва автомобилларига кўра хизматчиларни аниқлаши ҳам мумкин. Айни вақтда термошлём нархи арзон эмас –  деярли 10 минг доллар.

 

Фото: inastana.kz