Стартапёрларнинг янги авлоди: қозоғистонлик талабалар таълим олмоқда

Ёш қозоғистонликлар IT-саноати ва  инновациявий иқтисодиётнинг янги ихтисосликларини эгаллайди. Ноябрь ойи охирида AstanaHub маҳаллий талаба ва ўқувчилар учун Startup Explore дастурини бошлаш ниятида. Марказий Осиёдаги энг йирик технопарк 20 дан ортиқ давлатда халқаро тадқиқот ва консалтинг хизматлари кўрсатувчи ташкилот билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузди. Эндиликда 10 минг тингловчи янги билимлар олиш имкониятига эга бўлмоқда. Ташкилотчилар шунча грант ажратган. Унда сунъий интеллект, финтех,киберхавфсизлик, электронкоммерция ва бошқа соҳалар назарияси ҳамда амалиёти экспертлар билан бирга таҳлил қилинади.

ҚУАНИШ БАЙКУВАНОВ, ASTANA HUB ДАСТУРЛАР БЎЛИМИ МЕНЕЖЕРИ:

- Бу бизнинг тўлиқ инглиз тилида ўтказиладиган дастурларимиздан бири. Дастур доирасида талабалар янги, самарали йўналишларда зарур билимлар, иш малакаларига эгабўлади. Дастур 30 ноябрдан иш бошлаши режалаштирилган, аризалар 25 ноябргача қабул қилинади. Аризани Astana Hub сайтида қолдириш мумкин. Дастур ниҳоясида иштирокчилар Startup Explore дастурида қатнашгани хусусида сертификат олади.

Astana Hub акселератори, шунингдек, тўққизинчи босқич иш бошлайди. Бу эса паркда яна 30 та энг яхши стартап танлаб олинади ва уларнинг ярми лойиҳасини мамлакатимиз ҳамда хорижлик инвесторларга тақдим этишини кўрсатади. Бу – яхши имконият. Масалан, аввалги босқич иштирокчилари сотувларини 73 миллион тенгега оширди ва 139 та янги иш ўрни очди.

ДАУЛЕТ БЕЙМУРЗИНОВ, ASTANA HUB ДАСТУРЛАР БЎЛИМИ МЕНЕЖЕРИ:

- Аслини олганда жуда кўп стартаплар мавжуд. Ҳозир айниқса editeh-стартапларга эътибор катта. Биз Game def йўналишида ўсишни кутяпмиз. Ҳозирнинг ўзида ўз иловаларимизни мустақил ишлай оламиз ва бозорга чиқарамиз.

Шуни айтиш керакки, бугунги кунда Қозоғистон стартаплари Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида муваффақиятли сотилмоқда. Бундан ташқари, Astana Hub дастурларида хорижий мамлакатлар вакиллари ҳам мунтазам қатнашяпти.

 

Фото: kapital.kz


×