Қозоғистонда коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Қозоғистонда коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жамбил вилоятидаги коронавирус учун экспресс-тест ишлаб чиқарадиган завод жорий йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Инвестлойиҳа қиймати - икки миллиард тенгедан зиёд. Ижтимоий коммуникациялар марказида ўтган брифингда вилоят раҳбари Бердибек Сапарбаев хавфли инфекция тарқалишига қарши кураш ҳақида сўз юритди. Унинг сўзларига кўра, Жамбил вилоятидаги Қўрдай туманида ҳам вирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган корхона қурилиши мўлжалланган. Лойиҳа бюджети - 7 миллиард тенге. Завод Биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институти базасида барпо этилади.

 БЕРДИБЕК САПАРБАЕВ,  ЖАМБИЛ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

- Ҳозирда бруцеллёз, дерматит ва парранда гриппига қарши вакциналар ишлаб чиқарилмоқда. Эндиликда бу ерда янги завод очилади. Унда камида 30 миллиондан 60 миллион дозагача  коронавирусга қарши вакцина тайёрланади. Режага кўра, йил охирига қадар завод ишга туширилади. Март ойида вакцина чиқарилади. Бу масалада Ҳукумат тўла қўллаб-қувватламоқда ва назорат қилмоқда. Ишчилар учун шу ерда уй-жой қурилади

 

 

 

Фото: gmpnews.ru


×