Яшашга имконият: тери ости кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси

Алмати кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институтида инновациявий жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бемор юраги  тўсатдан тўхтаб қолиши мумкин эди. Шунинг учун унга тери ости электроди мавжуд кардиовертер-дефибриллятор имплантация қилинди. Мазкур ускуна юрак тўхтаб қолганини автоматик шаклда аниқлайди ва электр-импульс беради. Бу эса юрак ишини рағбатлантиради.

РОИН РЕКВАВА,  КАРДИОЛОГИЯ ВА ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БЎЛИМ МУДИРИ:

- Ускунани қўлтиқ остидаги тери қатламига ўрнатамиз. Натижада бемор қўл ҳаракатларига халал бермайди. Энг муҳими – ускуна яшаш учун имкон қолдирмайдиган юрак камералари фибрилляцияланишини аниқлай олади ва беморни жонлантиради. Кардиология институти бу операцияни биринчилардан бўлиб амалга оширди.

Сўнгги икки кун ичида мазкур клиникада ушбу ускунани ўрнатишга доир учта амалиёт ўтказилди. Ва ўз самарадорлигини кўрсатди.  Ҳозир тажрибали аритмолог Роин Реквава ёш мутахассислар учун мастер-класслар ўтяпти.

РОИН РЕКВАВА,  КАРДИОЛОГИЯ ВА ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БЎЛИМ МУДИРИ:

 - Бемор юраги тўхтаб қолди. Юрак халтачалари фибрилляцияси. Детекция. Заряд берди. Ҳозир тикланиши керак. Шок. Ритм тўхтади.

Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси квота асосида давлат ҳисобидан амалга оширилади. “Ҳаёт учун имкон яратиш – бош мақсадимиз”, дейди кардиологлар.

 

Фото: internist.ru