Қозоғистонда яна 536 одам КВИ дардини енгиб ўтди

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 536 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Мамлакатда жами 115 минг 384 бемор COVID-19 ни енгиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соатда яна 813 одам хасталангани аниқланган. Мамлакатда КВИ ташхиси 129 минг 213 одамда тасдиқланди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 15833 (+71)
Алмати ш. - 15876 (+74)
Чимкент ш. - 5349 (+4)
Ақмўла вилояти - 4912 (+76)
Ақтўбе вилояти - 3474 (+5)
Алмати вилояти - 5626 (+21)
Атирау вилояти - 11583 (+12)
Шарқий Қозоғистон вилояти - 15911 (+170)
Жамбил вилояти - 4382 (+16)
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7912 (+41)
Қарағанди вилояти - 11030 (+21)
Қўстанай вилояти - 5050 (+75)
Қизил Ўрда вилояти - 3289
Манғистау вилояти - 3431
Павлодар вилояти - 6017 (+107)
Шимолий Қозоғистон вилояти - 6067 (+117)
Туркистон вилояти - 3471 (+3).
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 161 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. 5 киши вафот этган, 73 киши соғайган.
1 августдан бери: касалланганлар – 41 минг 756 киши, вафот этганлар – 439 нафар, тузалиб чиққанлар – 30 минг 362 та.
Фото: ru.egemen.kz