Қозоғистонда яна 474 одам КВИ дардини енгиб ўтди

Қозоғистонда яна 474 одам КВИ дардини енгиб ўтди

Ўтган кеча-кундуз давомида яна 474 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Мамлакатда жами  114 минг 821 бемор COVID-19 ни енгди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соатда яна 820 одам хасталангани аниқланган. Мамлакатда КВИ ташхиси 128 минг 400 одамда тасдиқланди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш.  - 15762 (+77)

Алмати ш.  - 15802 (+77)

Чимкент ш. - 5345 (+11)

Ақмўла вилояти - 4836 (+75)

Ақтўбе вилояти - 3469 (+7)

Алмати вилояти - 5605 (+30)

Атирау вилояти - 11571 (+14)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 15741 (+164)

Жамбил вилояти - 4366 (+14)

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7871 (+37)

Қарағанди вилояти - 11009 (+19)

Қўстанай вилояти - 4975 (+63)

Қизил Ўрда вилояти - 3289 (+3)

Манғистау вилояти - 3431 (+3)

Павлодар вилояти - 5910 (+110)

Шимолий Қозоғистон вилояти - 5950 (+114)

Туркистон вилояти - 3468 (+2)

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда яна 168 та одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Икки киши вафот этган, 82 киши тузалган.

1 августдан бери: касалланганлар – 41 минг 595 та, вафот этганлар – 434 киши, тузалиб чиққанлар – 30 минг 289 нафар.

 

Фото: gordonua.com


×