Қозоғистоннинг уч минтақасида бир кунда 100 нафардан зиёд одам COVID-19 билан хасталанди

Қозоғистоннинг уч минтақасида бир кунда 100 нафардан зиёд одам COVID-19 билан хасталанди

Республиканинг 3 вилоятида ўтган кеча-кундузда 100 нафардан зиёд одам COVID-19 юқтирган. Рўйхатда Шарқий Қозоғистон вилояти пешқадамлик қилмоқда. Унда 160 бемор аниқланган. Минтақада карантин  яна икки ҳафтага узайтирилди. Кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамай, вилоят «қизил ҳудуд»да қолмоқда. Шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилояти ва Павлодар вилоятида 112 нафардан хасталаниш ҳоллари рўйхатга олинган. Жами бўлиб, ўтган кеча-кундузда республикада 720  одам COVID-19 юқтирган. Маълумот ПЗР-тестлар натижасига асосланган.

Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 127 минг 580 ҳолат тасдиқланган.

Шарқий Қозоғистон вилояти - 15 577 (+160),

Шимолий Қозоғистон вилояти - 5 836 (+112),

Павлодар вилояти - 5 800 (+112),

Ақмўла вилояти - 4 761 (+69),

Қўстанай вилояти - 4 912 (+66),

Нур-Султон - 15 685 (+50),

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7 834 (+29),

Алмати вилояти - 5 575 (+22),

Қарағанди вилояти - 10990 (+18),

Жамбил вилояти - 4 352 (+14),

Атирау вилояти - 11 557 (+8),

Ақтўбе вилояти - 3 462 (+6),

Туркистон вилояти - 3 466 (+5),

Чимкент - 5 334 (+3),

Манғистау вилояти - 3 428 (+2),

Қизил Ўрда вилояти - 3 286 (+1).

Бугунги кунда коронавирус инфекциясидан даволанаётганларнинг умумий сони 11 мингдан зиёд, шундан 670 нафари – болалар. 203 қозоғистонлик оғир аҳволда, 28 нафари –ўта оғир ҳолатда, 30 нафари – сунъий нафас олдириш аппаратларига уланган.

Коронавирус инфекциясидан даволанмоқда - 11 минг 232 одам,

Амбулатория усулида даволаняпти – 8 минг 32 одам,

Стационарларда даволаняпти – 3 минг 200 одам

Хасталанган болалар -  672

203 бемор оғир аҳволда,

28 бемор ўта оғир ҳолатда,

30 бемор  - сунъий нафас олдириш аппаратларида.

 

Фото: kt.kz


×