Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 840 одам КВИдан фориғ бўлди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 840 одам КВИдан фориғ бўлди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 840 одам КВИдан фориғ бўлди. Умуман олганда, жами 113 минг 646 бемор COVID-19 дардини енгиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 678 одамда хасталик аниқланган. КВИ ташхиси тасдиқланганлар умумий сони 126 минг 860 га етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. - 15635 (+25)
Алмати ш.  - 15682 (+46)
Чимкент ш. - 5331 (+1)
Ақмўла вилояти - 4692 (+68)
Ақтўбе вилояти - 3456 (+8)
Алмати вилояти - 5553 (+20)
Атирау вилояти - 11549 (+11)
Шарқий Қозоғистон вилояти - 15417 (+154)
Жамбил вилояти - 4338 (+14)
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7805 (+33)
Қарағанди вилояти - 10972 (+15)
Қўстанай вилояти - 4846 (+70)
Қизил Ўрда вилояти - 3285
Манғистау вилояти - 3426
Павлодар вилояти - 5688 (+108)
Шимолий Қозоғистон вилояти - 5724 (+105)
Туркистон вилояти – 3461.

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 20 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланди.  1 одам вафот этди ва 30 одам тузалиб чиқди.

 

Фото: 1tvsamara.ru


×