Ўтган кеча-кундузда яна 514 одам КВИ дардини ортда қолдирди

Ўтган кеча-кундузда яна 514 одам КВИ дардини ортда қолдирди

Ўтган кеча-кундузда яна 514 одам КВИ дардини ортда қолдирди. Қозоғистонда  коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганларнинг умумий сони 112 минг 806 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 716 одамда касаллик аниқланган. Мамлакатда КВИ юқтирганлар сони - жами 126 минг 182 нафар.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш.  - 15610 (+40)

Алмати ш. - 15636 (+42)

Чимкент ш. - 5330 (+2)

Ақмўла вилояти - 4624 (+61)

Ақтўбе вилояти - 3448 (+8)

Алмати вилояти - 5533 (+12)

Атирау вилояти - 11538 (+15)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 15263 (+188)

Жамбил вилояти - 4324 (+10)

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7772 (+42)

Қарағанди вилояти - 10957 (+20)

Қўстанай вилояти - 4776 (+77)

Қизил Ўрда вилояти - 3285 (+1)

Манғистау вилояти - 3426 (+2)

Павлодар вилояти - 5580 (+98)

Шимолий Қозоғистон вилояти - 5619 (+96)

Туркистон вилояти - 3461 (+2)

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 44 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган,  27 одам тузалган.

1 августдан бери: касалланганлар – 41 минг 203 нафар, вафот этганлар - 427 киши, тузалиб чиққанлар – 30 минг 86 та.

 

Фото: uzalo48.lipetsk.ru 


×