Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КВИ юқтирган 220 бемор оғир аҳволда

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КВИ юқтирган 220 бемор оғир аҳволда

Шу кунларда Қозоғистонда коронавирус билан хасталанган 220 бемор оғир аҳволда. Шулардан 26 нафари ҳаёт ва ўлим оралиғида турибди. 21 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляциялаш ускунасига уланган. Бугунги кунда мамлакатда жами 10 минг 435 одам КВИдан даволаняпти, шундан 480 нафари – болалар.

220 одам оғир аҳволда,

26 нафари – жуда оғир,

21 нафари -  ИВЛга уланган

КВИ дан даволаняпти -  10 435 одам,

Улар орасида - 481 бола

Стационарларда – 3 минг 88 бемор,

Амбулатория усулида – 7 минг 347 бемор.

Айни вақтда, мамлакатда COVID-19 юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Ўтган кеча-кундузда 791 та янги бемор рўйхатга олинди. Энг кўп сонли хаста Шарқий Қозоғистон вилоятида. Алмати шаҳрида 91 нафар, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида 85 нафардан бемор аниқланди.

Мамлакат бўйлаб жами аниқланди: 123 минг 888 . Шундан:

Алмати ш. - 15458(+91),

Нур-Султон ш. - 15448(+53),

Шарқий Қозоғистон вилояти - 14650 (+242),

Атирау вилояти - 11496(+19),

Қарағанди вилояти - 10899(+20),

Ғарбий Қозоғистон вилояти  - 7643(+39),

Алмати вилояти - 5473(+25),

Шимолий Қозоғистон вилояти - 5345(+85),

Чимкент ш.  - 5315(+5),

Павлодар вилояти - 5294(+85),

Қўстанай вилояти - 4552(+63),

Ақмўла вилояти - 4448(+48),

Жамбил вилояти - 4293(+11),

Туркистон вилояти - 3449(+1),

Ақтўбе вилояти - 3431(+4),

Манғистау вилояти - 3420(+0),

Қизил Ўрда вилояти - 3274(+0).

Шу билан бирга, дардни ортда қолдирганлар ҳам кўпаймоқда. Уларнинг умумий сони 111 минг нафардан ортди.

 

Фото: rus.azattyq-ruhy.kz


×