Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони яна 326 нафарга ортди

Қозоғистонда  коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони яна 326 нафарга ортди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда  коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 326 нафарга ортди. Жами 108 минг 169 бемор COVID-19 ни ортда қолдирди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 564 одамда хасталик аниқланди. Мамлакат бўйича КВИ ташхиси 117 минг 336 нафар қозоғистонликда тасдиқланди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. - 14889 (+22)

Алмати ш. - 14990 (+24)

Чимкент ш. - 5267 (+1)

Ақмўла вилояти - 4059 (+44)

Ақтўбе вилояти - 3370 (+2)

Алмати вилояти - 5255 (+17)

Атирау вилояти - 11366 (+7)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 12295 (+245)

Жамбил вилояти - 4225 (+5)

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7300 (+26)

Қарағанди вилояти - 10725 (+14)

Қўстанай вилояти - 3988 (+63)

Қизил Ўрда вилояти - 3262

Манғистау вилояти - 3408

Павлодар вилояти - 4735 (+47)

Шимолий Қозоғистон вилояти - 4776 (+46)

Туркистон вилояти - 3426 (+1)

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 11 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Бир киши вафот этган, 21 киши тузалиб чиққан.

1 августдан бери: касалланганлар – 39 минг 115 та, вафот этганлар – 410 киши, тузалиб чиққанлар – 29 минг 203 нафар.

 

Фото: astrakhan.su