Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти: беш ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши шарт эмас

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти: беш ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши шарт эмас

Расмий хабар: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси билан биргаликда беш ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши шарт эмас, деган хулосага келди. Муаммо шундаки, кичик ёшли болалар шахсий ҳимоя воситаларини тўғри ишлата олмайди. 

Мутахассислар фикрича, 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун ниқоб тақиш тўғрисидаги қарор эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак, ҳамма нарса касалликнинг маълум бир ҳудудда қандай тез тарқалаётганига боғлиқ.

Аммо 12 ёшдан катта ўспиринлар учун қоидаларга риоя этиш масъулияти  катталар билан бир хилда бўлиши лозим. Шу билан бирга, ЖССТ мактаблар ва бошқа муассасаларда ниқобларни алмаштириш ёки ювиш имкониятини яратиши керак.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда дунёда 23 миллион 424 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган, 808 мингдан ортиқ қурбон берилди.

 

Фото: ratel.kz


×