QazCovid-in вакцинаси клиникагача бўлган синовлардан ўтди

QazCovid-in вакцинаси клиникагача бўлган синовлардан ўтди

Қозоғистондаги ишлаб чиқилган вакцина дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтди. Дори-дармонлар ва тиббий буюмлар эеспертизаси миллий маркази матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, препарат заҳарли эмас, аллергия бермайди ва кўнгиллиларда синаб кўриш учун тайёр.

«Вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш учун уни кўпсонли клиник синовлардан ўтказиш зарур. Шундан кейингина вакцинанинг мутлақо зарарсиз эканлиги хусусида бир хулосага келинади», дейди Фармакология синовлари Алмати лабораторияси мудираси Валентина Шнаукшта.

Турли жониворлар организмига кўп миқдорда киритиш орқали вакцина қанчалик самарали ва хавфсиз эканлиги синалди. Марказ мутахассислари маълум қилишича, COVID-19 га қарши препаратни эндиликда одамларда синаб кўриш мумкин. Эслатамиз, аввалроқ ЖССТ олимлар ишланмасини ўз рўйхатига киритган эди. Энди эса у синовлар ўтказиш мумкин бўлган COVID-19га қарши номзод вакциналар рўйхатига киритилди.  Препарат хасталанган қозоғистонликлардан ажратиб олинган вирус штамми асосида ишлаб чиқилди.


×