Қозоғистонда ИВЛ ускуналари ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда ИВЛ ускуналари ишлаб чиқарилади

Қозоғистон турк тадбиркорлари билан биргаликда ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ишлаб чиқаради. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилди. 

«Бундай ускуналарни серияли тарзда ишлаб чиқариш 2020 йил апрелида Туркияда йўлга қўйилганди. Бугунги кунда Biyovent  ИВЛ  лари Нур-Султон юқумли касалликлар шифохонасига синов мақсадида тақдим этилди. Синов натижасига кўра ишлаб чиқаришни Қозоғистонга кўчириш масаласи ҳал этилади»,  деди «НК «KAZAKH INVEST» лойиҳалар билан ишлаш 2-сонли департаменти лойиҳа раҳбари Амир Ахметов.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ушбу ҳаётий муҳим ускуналарни Қозоғистонда ишлаб чиқариш август ойида йўлга қўйилиши ва 595 та аппарат соғлиқни сақлаш муассасасаларига етказиб ебрилишини билдирганди.

Бугунги кунда мамлакатимиз шифохоналарида 966 та стационар ИВЛ аппарати бор. Мутахассислар фикрича, эпидемия кучайиб кетган тақдирда яна 5 мингта ускуна зарур бўлади. Бу аппаратларни сотиб олиш учун турли бюджетлардан 50 миллиард тенге ажратилган.

 

Фото: inform.kz


×