Алматида COVID-19 га қарши ишлатиладиган препаратлар чиқарилмоқда

Алматида COVID-19 га қарши ишлатиладиган препаратлар чиқарилмоқда

Қозоғистонда коронавирусга қарши ишлатиладиган «Фавипиравир» препарати ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу дори Япония, Хитой ва бошқа бир қатор мамлакатларда COVID-19га қарши самарадорлигини кўрсатган. Алмати фармацевтика фабрикаси препаратни расмий рўйхатдан ўтказяпти. Кузга бориб «Фавипиравир» ички бозорни эгаллаши кутилмоқда. Шу кунларда компания «Азитромицин» ишлаб чиқармоқда. Бу дорига эҳтиёж аввалгидан 5-6 марта ошиб кетган.

«Бугунгача 600 минг қути «Азитромицин»,  ишлаб чиқарган бўлсак, келгуси бир ой давомида яна 300 минг қутисини беморларга юборамиз. Алмати шаҳри ҳокимлиги барқарорлаштириш жамғармаси тузмоқчи. Препаратларимиз ана шу жамғармадан ҳам жой олиши кутиляпти. Медиклар, фармацевтлар саъй-ҳаракати билан келгуси 5-10 кун ичида қарор қабул қилинади, деб ўйлайман», деди фармацевтика фабрикаси бош ижроия директори Светлана Киль.

 

Фото: almaty.tv


×